Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда «снос»лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган
14.02.2021 18:28,  
44

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддинов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Тадбирда прокуратура органлари томонидан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг қопланиши масаласи ҳақида сўз борди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига бузилган мулклар бўйича компенсация тўловларидан қарийб 443 миллиард сўм қарздорлик мавжуд бўлган. Бироқ ўтган йилда бу қарздорликнинг атиги 202 миллиард сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган.

Тўланган қарздорликнинг 151,5 миллиард сўми нақд пул, 10,7 миллиард сўми ер бериш, 39,2 миллиард сўми мулк бериш ҳисобига тўғри келган.

Шу билан бирга, худудий ҳокимликлар томонидан бузилишлар бўйича қабул қилинган 52,6 миллиард сўмлик 196 та қарорнинг 76 таси ёки 39 фоизи бўйича амалдаги тартибга риоя этилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан