Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йил 14-16 август кунлари тизимларни ўзаро интеграция қилиш ишлари сабаб жаримани масофавий тўлаш имконияти вақтинча чекланади
14.08.2021 15:54,  
51

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон “Рақамли Ўзбекистон-2020” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарори ижроси юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ягона электрон иш юритувига мувофиқ “Е-маъмурий иш” ягона ахборот тизимини ишга тушириш ва бунда ҳуқуқбузарга тайинланган жаримани “Электрон ҳуқумат”нинг ягона биллинг тизими орқали масофавий тўлаш имкониятини яратиш мақсадида жорий йилнинг 14-16 август кунлари тизимларни ўзаро интеграция қилиш ишлари олиб борилади.

Ушбу техник ишларни амалга ошириш вақтида Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида мавжуд бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисида “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаши тўхтатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан