Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда қайси давлатларда уруш бўлиши мумкинлиги айтилди: Ўзбекистон рўйхатда
9.01.2021 12:10,  
21683

"Россиялик эксперт "МК" нашрига берган интервюсида 2021 йилда қуролланган можаро бошланиши эҳтимоли бўлган қатор давлатлар номларини санаб ўтган"- деб ёзмоқда Sputnik.uz. Ҳарбий эксперт Алексей Валюжевич фикрича, жорий йил турли қуролланган ва диний можаролар, коронавирус тарқалиши билан эсда қолган 2020 йилдаги "ютуқларни" ортда қолдириши мумкин.

Мутахассис фикрича, 2021 йилда зўравонлик тўлқини фақат ўсиб боради ва унинг оқибатларини ҳозирча прогноз қилиб бўлмаяпти.Валюжевич энг "қайноқ" нуқталарнинг бири сифатида Афғонистонни келтириб ўтган - 2021-йилда бу мамлакатдан АҚШ ва НАТО коалисия қўшинларининг каттагина қисми олиб чиқиб кетилиши кутилмоқда. 

Эксперт фикрича, америка ҳарбий контингентининг қисқартирилиши РФ ва бошқа мамлакатларда таъқиқланган "Толибон" радикал ҳаракати таъсири ўсишига олиб келиши муқаррар. "Афғон можаросининг янги абадий калавасини кўриш мумкин бунда", дея таъкидлаган у.Бу ҳолат, айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари учун хавфлидир. Уруш бевосита Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон чегараларига яқинлашмоқда.

Эксперт, шунингдек, Тожикистондаги 201-Россия ҳарбий базаси Афғонистон билан чегара яқинида жойлашганини эслатиб ўтди.  Тожикистон ва Афғонистоннинг умумий чегара узунлиги 1300 кмни ташкил этади. Сўнгги вақтларда Тожикистон ва Афғонистон чегара қисмларига яқин ҳудудларда ҳар ҳафта терактлар, ҳарбий хизматчиларнинг жангарилар, хусусан, "Толибон" вакиллари билан тўқнашувлари рўй бермоқда, дея эслатган нашр.

Шу билан бирга, эксперт, зиддий учбурчакка кирувчи давлатлар сифатида Ҳиндистон-Хитой-Покистонни санаб ўтган.Ушбу уч давлат даъвогарлик қилаётган Ҳимолай шимолий ҳудудлари учун олиб борилаётган эски можаро жиддий тўқнашувларга олиб келиши мумкин. Покистон ва ҳиндистон ўртасида Ҳиндистондаги Кашмир ва Жамму штатлари, Покистондаги Хайбер-Пахтунхва ҳудуди учун жиддий тўқнашувлар юз бермоқда. Сабаби, бу ҳудудлар Индостан яриморолига олиб борувчи асосий ўтиш йўлаги саналади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан