Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






⚡️2021 йилда тотализатор ва букмекерлик фаолиятига оид 100дан ортиқ реклама бартараф этилди
28.01.2022 15:43,  
46

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги матбуот котиби Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.

2021 йилда ноҳалол рақобатга ва нотўғри рекламанинг олдини олиш мақсадида 27 мингга яқин ўрганиш ўтказилиб, 15 минг 486 ҳолатда камчилик аниқланди ва бартараф этилди.

Рекламаси қонун билан тақиқланган ёки чекланган маҳсулотлар — тамаки, электрон сигареталар, энергетик ичимликлар, алкогол, пиво, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар рекламаси бўйича аниқланган ҳолатлар бартараф этилди.

Ўтказилган ўрганишларда 102 та ҳолатда тотализатор ва букмекерлик фаолияти рекламаси аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан