Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилда Хитой ва Ҳиндистон раҳбариятининг Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
21.02.2021 20:07,  
81

2021 йилда Ўзбекистонга Хитой раҳбарияти ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сиддиқов 19 февраль куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

«2021 йилда фақат олий даражада эмас, ҳар томонлама ташрифларни режалаштирганмиз. Аммо биз ва ҳамкорларимиз ҳам пандемия шароитини инобатга олишга мажбурмиз. Олдимизда минтақага оид ташрифлар бор. Бундан ташқари, Хитой раҳбарияти ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг ташрифи ҳам мўлжалланган», — деган Фурқат Сиддиқов ва бу борада керакли ишлар олиб борилаётгани, лекин пандемия шароитида унинг аниқ муддатини олдиндан айтиб бўлмаслигини билдирган.

«Лекин шуни аниқ айтишим мумкинки, 2021 йилда биз фаол ташқи сиёсат олиб борамиз», — деб таъкидлаган вазир ўринбосари.

Шунингдек, 2021 йилда Ўзбекистон фаол ташқи сиёсат олиб боришини ҳамда Ўзбекистон «Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида халқаро конференцияга мезбонлик қилишини ҳам айтиб ўтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан