Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021-йилнинг асосий хатари маълум қилинди.У коронавирус эмас.
5.01.2021 14:28,  
2301

"Eurasia Group консалтинг компанияси 2021-йилнинг асосий хатар ва таҳдидлари рўйхатини эълон қилди",- дея ёзмоқда хабар.уз Компания анъанага кўра йил бошида дунё сиёсатига таъсир кўрсатувчи таҳдидлар ўнлигини эълон қилади. Бу гал ҳисобот Eurasia Group президенти Ян Бреммер ҳамда ширкат раиси Клифф Купчан муаллифлигида тайёрланган.
АҚШда президент алмашуви тадқиқот муаллифлари томонидан дунё барқарорлигини издан чиқарувчи бирламчи хатар ўлароқ баҳоланган. Гап шундаки, демократлар етакчиси Жо Байден қизғин баҳслар ила кечган сайловда амалдаги президент Доналд Трампни мағлуб этгани маълум. Ж.Байденнинг ғалабаси гарчи расман эътироф этилган бўлса-да, мамлакатнинг қарийб ярим аҳолиси янги президент фаолияти легитим эканига шубҳа билан қарамоқда. Бу эса ички сиёсатда демократлар ҳамда республикачилар ўртасидаги зиддияни янада кучайтиради. Энг хавотирли жиҳати, мазкур сиёсий инқироз АҚШга нисбатан иттифоқчиларнинг ишончига соя солади. Негаки, орадан тўрт йил ўтиб, Жо Байден ўрнига келиши мумкин бўлган бошқа президент стратегик йўналишларни бемалол ўзгартириб юбориши мумкинлиги аён бўлиб қолмоқда.  
COVID-19 пандемияси иккинчи асосий хатар ўлароқ қайд этилган. Таҳлилчиларга кўра, коронавирусга қарши эмлаш жараёни касалликни жиловлаш борасида ижобий самара берса-да, моддий имкониятлар нотенглиги важидан дунёда бойлар ва камбағаллар ўртасидаги табақаланиш янада кучаяди.
COVID-19 тарқалиши дунё сиёсати ҳамда иқтисодиётига ҳам кучли зарба беради. Қашшоқ мамлакатларнинг ташқи қарзи ошиб, иш ўринлари кескин камаяди. Пировардида дунё мамлакатларида ҳукумаларга қарши норозилик тўлқини кучайиши ҳеч гап эмас.
Ҳисоботда иқлим ўзгариши учинчи хатар сифатида баҳоланган. Чунки янги йилда иқлим ўзгариши билан боғлиқ илмий баҳслар сиёсат саҳнасига кўчади. Дейлик, АҚШ Хитойнинг экологик тоза технологияларига тақиқ қўяди. Тоза энергия манбалари бўйича илмий изланишлар ҳам сиёсий босим остида қолади. Буларнинг бари иқлим ўзгаришига қарши жуда секинлик билан кечаётган курашни деярли йўққа чиқаради.
Экспертларга кўра, АҚШ ва Хитой ўртасида зиддиятнинг авж олиши тўртинчи таҳдид саналади. Ваксина пойгаси, технология борасидаги кимўзаро беллашув, савдо-иқтисодий келишмовчиликлар икки йирик мамлакат ўртасида тарангликни баттар кучайтиради. Ҳонгконг, Тайван ва Жанубий Хитой денгизининг мақоми бўйича зиддиятлар эса янада таранглашади. Икки гигант мамлакат тўқнашуви дунё сиёсати ва иқтисодиётини қалқитиши турган гап.
Eurasia Group таҳлилчилари глобал миқёсда маълумотлар алмашуви муаммоларини бешинчи таҳдид ўлароқ қайд этган. Ахборот оқимидаги тўсиқлар ИТ компанияларнинг харажатини кўпайтиради, интернетда муваффақият қозонган бизнес лойиҳалар ишига салбий таъсир кўрсатади. Ахборот хавфсизлиги йўлидаги хавотирлар ортиқча эҳтиёткорлик чоралари ва тақиқларга олиб келади.
Тадқиқотда кибермаконнинг назорациз қолиши, Туркиядаги сиёсий беқарорлик, нефт нархининг тушиб кетиши ортидан Яқин Шарқдаги ижтимоий тарангликнинг ортиши, Германия ҳукуматини 15 йилдан бери бошқариб келаётган Ангела Меркелнинг лавозимидан кетиши, Лотин Америкаси давлатларида ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг кучайиши ҳам таҳдидлар сифатида баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – Атлантика кенгаши ҳам глобал таҳдидлар борасида ўз версиясини эълон қилган эди. Унга кўра, COVID-19 инқирози башарият ҳаётига зарба берувчи асосий хатар ўлароқ қайд этилган. АҚШдаги мунозарали сайловда Байденнинг ғалаба қозонгани,  дунёда етилиб келаётган молиявий инқироз, АҚШ – Эрон, АҚШ – Хитой зиддияти ҳам қалтисликлар сифатида баҳоланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан