Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021/2022 ўқув йилида хорижий тиллар ўқитиладиган ОТМларга қабул қилиш икки бараварга, давлат гранти эса уч бараварга оширилади
20.05.2021 14:05,  
69

Бугун АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Сардор Усмонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг аҳамияти, ҳужжатда белгилаб берилган муҳим вазифалар хусусида батафсил маълумот берилди.

Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларига қабул параметрлари икки бараварга, давлат гранти эса уч бараварга оширилади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб магистратура ва докторантура танловларида филология йўналишлари бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши назарда тутилган.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маошларига устама ҳақи тўлаб берилиши ҳам кўзда тутилган.

Давлат хизматчилари томонидан хорижий тилларни ўзлаштиришига алоҳида эътибор қаратилади. 2022 йилдан бошлаб давлат органларига ишга қабул қилиш ва юқори лавозимга тайинлаш учун хорижий тилни билиш мажбурий малакавий кўникма сифатида белгиланди.

Кўриниб турибдики, хорижий тилларни ўқитиш соҳасида “боғча – мактаб – олий таълим ташкилоти – корхона” тамойилидаги узлуксиз таълим занжири ҳақида гап кетяпти.

Ушбу занжирнинг ҳар бир босқичида хорижий тилларни ўзлаштириш тимизми йўлга қўйилиши лозим.

Юқоридаги вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан