Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш режалаштирилмоқда
1.11.2021 22:17,  
18

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюжет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюжетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Шу боис келгуси йилга мўлжалланган давлат бюжети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган. Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Президентимиз бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди. Чунки ҳудудлардаги эҳтиёж ва аҳоли талабидан келиб чиқиб, келгуси йилда 55 та янги дастур амалга оширилиши белгиланган.

Хусусан, бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия бериш ҳамда 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш режалаштирилганлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан