Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2022 йилда Россияда инфляция 20 фоиздан ошади
27.04.2022 21:46,  
49

Россия ЯИМи жорий йил якунлари бўйича иқтисодий ривожланиш вазирлиги берган прогнозга кўра, 8,8 фоиздан 12,4 фоизгача пасаяди. Инфляция эса 20,7 фоизни ташкил этади, деди чоршанба куни Ҳисоб палатаси раҳбари Алексей Кудрин РФ қонуншунослари Кенгаши мажлисида сўзга чиқиб.

"Ҳозирда иқтисодиёт жуда қийин даврни бошдан кечирмоқда. Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг ҳозирча муҳокама қилаётган ҳисоби бўйича, иқтисодий пасайиш 8,8 фоиздан 12,4 фоизгача бўлиши мумкин. Жорий йилда инфляция базовий прогноз бўйича 20,7 фоизни ташкил этади. Келаси йили ҳам у кичкина бўлмайди, яъни 6 фоизга етади. Шундан келиб чиқиб, ижтимоий сиёсатдаги вазифаларимизни ҳозирданоқ баҳолаб олишимиз керак", – деган Кудрин.  

У шунингдек, ҳукумат макропрогнозни эълон қилишни кечиктирмоқда (ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг 3 йиллик прогнози).  

"Бу рақамлар жуда керак", – дея таъкидлади у.  

Шунингдек, Ҳисоб палатаси раҳбари ҳукумат санкция босимларини бартараф қилиш учун жорий йилда бюджет қоидасидан воз кечганини ҳам эслатди.  

"Ҳукумат стратегик қарор қабул қилди. Яъни, бу йил бюджет қоидасидан воз кечилади. Бу аввал Миллий фаровонлик жамғармасига йўналтирилиб келинаётган нефтгаз даромадларининг ҳаммаси сарфланади, деганидир", – қўшимча қилди у.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан