Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2030 йилга бориб республикадаги гидроэлектр станциялари қуввати 3 416 МВтга етказилади
13.12.2021 17:43,  
36

“Гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–44-сон, 10.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, электр энергетика соҳасида 2030 йилга бориб республикадаги гидроэлектр станциялари қуввати 3 416 МВтга етказилади. 

Қарор билан 2021–2030 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

2022 йил 1 январдан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги гидроэлектр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси фаолият турига кўра кафолатланган тарзда II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тарифга нисбатан:

●  сув оқими бўйича ишлайдиган гидроэлектр станцияларида – 70 фоиз миқдорда;
●  электр энергетикаси тизимининг режимига боғлиқ ҳолда диспетчер томонидан тартибга солинадиган, ростловчи гидроэлектр станцияларида – 100 фоиз миқдорда;
●  гидротўплаш электр станцияларида – 150 фоиз миқдорда сотиб олинади.

Электр энергиясини янги ишга тушириладиган қуёш, шамол, биогаз электр станцияларидан (бундан саноат кўламидаги 1 МВт ёки ундан ортиқ қувватлар мустасно), қуввати 5 МВт гача бўлган гидроэлектр станцияларидан ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилгандан ортиқча электр энергиясини кафолатланган тарзда сотиб олиш II гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифнинг 80 фоизи миқдорида амалга оширилади.

Шунингдек, хусусий инвесторлар (ташаббускорлар) қуввати 1 МВт гача бўлган қуёш, шамол, биогаз ва қуввати 5 МВт гача бўлган гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини шартнома асосида тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан