Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






3-дивизион клуби "Реал"ни Испания кубогидан чиқариб юборди
21.01.2021 09:01,  
120

Испания кубоги 1/16 финал босқичи доирасида "Алкояно" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, биринчи тайм сўнгида Эдер Милитао жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Марселонинг узатмасини яна бир бразилиялик дарвозага йўллади. Ушбу голдан кейин бироз хотиржамликка берилган мадридликлар 80-дақиқада ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Гол муаллифи Хосе Солбес.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач, ҳакам қўшимча бўлимларга мурожаат қилди. Меҳмонлар устози захирадан ўзи ишонган шогирдларини майдонга ташлаганига қарамай, мезбонлар рақиб дарвозасини 115-дақиқада иккинчи бор аниқ нишонга олди ва якунда ғалабани тантана қилди.

Шу тариқа, "Реал" ўз юришини 1/16 финал босқичида тўхтатишга мажбур бўлди. Маълумот учун,"Алкояно" клуби Б Сегундада иштирок этади. Ушбу лига Испанияда тартиби бўйича 3-ўринда туради.

Алкояно – Реал Мадрид 2:1

Голлар: 0:1 – 45 Милитао, 1:1 – 80 Солбес, 2:1 – 115 Хуанан.
Алкояно – Фигерас, Хуанан, Карбонел (Молто, 60), Анхел Лопес, Рубио (Рамон Лопес, 72), Феррис, Раул, Нигес (Диаките, 78), Санчес (Серда, 60), Мурад (Антон, 105), Мехия (Солбес, 60).

Реал Мадрид – Лунин, Марсело, Одриосола (Азар, 98), Виктор Чуст, Милитао, Иско (Кроос, 98), Каземиро, Васкес, Валверде, Винисиус Жуниор (Асенсио, 90), Мариано Диас (Бензема, 67).

Огоҳлантириш: Санчес (32), Хуанан (34), Мариано Диас (58), Одриосола (78), Феррис (90), Рамон Лопес (103), Лунин (116).

Четлатиш: Рамон Лопес (110).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан