«Тошкент метрополитени» УК байрам кунлари йўловчилар учун туҳфа ҳозирлаганини маълум қилди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, байрам кунлари, яъни 31 август ҳамда 1,2 сентябрь кунлари юртдошларимиз метродан бепул фойдаланишлари мумкин.
«Бу улуғ кунлар нашидаси ҳамиша юртимиз ва ҳар бир хонадонда ҳукмрон бўлсин. Ватан истиқлол ва у берган имкониятлар ҳеч ҳам бизни тарк этмасин. Мустақиллик байрами муборак бўлсин» - дейилади вазирлик табрикномасида.