Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






343,1 млн суммалик ноқунуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
20.03.2021 14:20,  
64

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро П.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида харидорга 3 850 қути “Меропенем Авантика” номли дори воситаларини дорихона ва унинг филиалларидан ташқарида 343,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прократура департаменти хабар бермоқда.

Худди шундай, Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Х. ва Х.Ғ. ўзаро олдиндан тил бириктириб, юз минг дона “NPP Askorbin kislota” номли дори воситаларини харидорга 8 000 АҚШ доллари ва 40 млн сўмга дорихона ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан