Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






344 миллион "айланиб" ўта олмади
5.03.2021 16:13,  
485

Хориждан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган қурилиш материалларининг фактура қиймати ҳужжатларда 70 402 АҚШ доллари миқдорида кўрсатилгани божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу қийматнинг ҳаққонийлигини текшириш учун хорижий давлатга сўровнома юборилди. Бу ҳақида Республика Божхона қўмитаси интернет сайти хабар бермоқда.

Сўровнома натижасига кўра, қурилиш материалларининг умумий фактура қиймати 207 352 АҚШ доллари эканлиги маълум бўлди.

Тафовутлар натижасида  344,2 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан