Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






40 минг инсоннинг ўлимида айбдор деб топилган собиқ президент вафот этди
25.08.2021 11:34,  
594

Сенегал қамоқхонасида умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Aфриканинг Чад Республикаси собиқ президенти Хиссен Хабре 79 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 24 август куни Сенегалнинг Seneweb янгиликлар портали хабар берди — дея ёзмоқда 'Xabar.uz'.

Бундан ташқари, портал Хабренинг рафиқасига таяниб, собиқ президентга коронавирус ташхиси қўйилганини тасдиқлади. Маълумотларга кўра, Хабре COVID-19 оқибатида оламдан ўтган.

Хабре 1982 йилдан 1990 йилгача Чадни бошқарган. Ўша йили давлат тўнтаришидан сўнг африкалик Пиночет лақабини олган собиқ президент икки хотини ва болалари билан Чаддан қочиб, Дакарга жойлашган.

2016 йилда сиёсатчи инсониятга қарши жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Хабре ҳукуматининг жиноятларини тергов қилиш бўйича Чад комиссияси 40 мингга яқин одамни сиёсий мақсадда ўлдириш ва 200 минг чадликни қийноққа солишда айбдор деб топган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан