Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






5 ёшли ўғлини уриб ўлдирган спорт мураббийига ҳукм ўқилди
27.05.2021 22:37,  
637

Тошкент шаҳри Олмазор туман БЎСМ-1 спорт мактабида спорт мураббийси бўлган 29 ёшли ота совуқ сув ичиб, овқат егани учун ўғлига қасддан тан жароҳати етказган.

UzNews.uz хабарига кўра, М.А. қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида, Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Пахтакор маҳалласи, Мерганча кўчасида жойлашган уйида, вояга етмаган ўғли 2015 йил 28 сентябрда туғилган М.И.ни водопровод «шланка»сидан совуқ сув ичганини кўриб, унинг кўкрак қафасига муштлари билан зарба бериб, уни хонадон ошхонасига олиб кириб, ошхонадаги стол устидаги косаларга сузилган овқатларни еб қўйганини кўриб, қорин қисмига мушти билан уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда, М.И. олган тан жароҳатлари билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сонли болалар жарроҳлик шифохонасининг жонлантириш бўлимида унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

2021 йил 25 май куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилди ва Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2021 йил 20 апрелдаги М.А.га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилиб, М.А. 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди ва жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан