Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






75 ёшли ҳиндистонлик аёл қиз фарзанд кўрди ва тарихдаги энг кекса онага айланди
17.10.2019 17:52,  
347

Ҳиндистоннинг Кот шаҳрида 75 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтириб, тарихдаги энг ёши кекса она бўлди. Бу ҳақда The Times of India нашри хабар беряпти.

Исми айтилмаётган аёл сунъий уруғлантириш воситасида ҳомиладор бўлган. Аёлнинг кексалиги ва соғлиғида муаммолари борлигига қарамай жараён муваффақиятли ўтган. Аммо қизалоқ кутилганидан эртароқ, 6 ойлигида дунёга келган. Ҳозирда чақалоқ интенсив терапия бўлимида қолмоқда.

Шифокорларнинг айтишича, аёлнинг асраб олинган ўғли бўлган, аммо у ўзи фарзанд кўришни истаган. Шифокорлар кесарча жарроҳлик амалиётини ўтказишга мажбур бўлишган — кекса аёлнинг организми табиий туғиш жараёнини кўтара олмаган.

Аммо аёлнинг 75 ёш эканлиги фақат унинг сўзларига асосланиб айтиляпти, унинг ҳақиқатда шу ёшдалигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ.


Бунгача энг кекса она мақоми бошқа бир, 74 ёшли ҳинд аёлига тегишли бўлиб, у эгизак фарзандларни дунёга келтирган эди. Бироқ унинг ҳам ҳақиқий ёшини ишончли ҳужжатлар билан тасдиқлаб бўлмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан