Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






80 кунлик карантиндан сўнг Ўзбекистонда масжидлар очилди (фото)
8.06.2020 09:15,  
259

Бугун, 8 июндан «яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жомеларда эрта тонгдан келган намозхонлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда бомдод намозини адо этдилар. Шу билан “яшил” ҳудудларда карантин мезонларига амал қилган ҳолда файзли ибодатлар бошланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Халқимиз бошга тушган синовларни “Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир”, деган ояти каримага амал қилиб, чиройли сабр ила енгиб ўтмоқда. Чиндан ҳам, ҳар қадай қийинчилик ортида енгиллик борлигини аҳолимиз ўз фаолиятини қайтадан бошлаётган жомеларимиз мисолида яққол ҳис этмоқда.

Таъкидлаш керакки, “сариқ” ва “қизил” ҳудудлар “яшил” ҳудудга ўтгунга қадар бир оз сабр қиламиз, келгусида у ерларда ҳам масжидлар фаолиятига рухсат этилади, инша Аллоҳ, дейилади идора хабарида.

Қуйида ўлкамиздаги масжидларда карантин давридаги 80 кундан сўнг илк бомдод намозидан олинган файзли лаҳзалар, намозхонларнинг юз-кўзидаги мамнунликни кўришингиз мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан