Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






9-синф ўқувчиси босқинчилик содир этди
3.02.2021 19:52,  
707

Тошкент вилоятида 2021 йилнинг 1 февраль куни соат 15:00 ларда вояга етмаган 17 ёшли 9-синф ўқувчиси Эрлан З. томонидан босқинчилик содир этилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудида жойлашган «Водий» шоҳ бекати олдида «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси 29 ёшли Абдунаби Х. билан уни ва оила аъзоларини Андижон вилояти Асака туманига олиб боришига келишади.

Эрлан З. оила аъзоларини Оҳангарон тумани ҳудудидан йўл-йўлакай олиб кетишларини айтиб, ушбу автомашинанинг олд ўнг томон ўриндиғига ўтириб, йўлни кўрсатиб боришини айтади. Аммо у йўлда тўсатдан ёнида бўлган ошхона пичоғини Абдунаби Х.нинг бўйин қисмига тираб, ёнида бўлган бор пуллари ва буюмларини беришини талаб қилади. Босим остида нархи 1.500.000 сўмлик «HUAWEY» русумли уяли телефон аппаратини, автомашина бошқарув пультини босқинчилик йўли билан қўлга киритади.

Шундан сўнг Эрлан З. ҳайдовчи Абдунаби Х.га автомашинасини Нурафшон шаҳри йўналиши бўйлаб бошқаришини талаб қилади.

Ҳайдовчи Абдунаби Х. автомашинасини Оҳангарон тумани Ойбулоқ МФЙ Ўзар қишлоғидан чиқишдаги автобус бекати рўпарасида тўхтатиб, бекатда турган нотаниш шахслардан ёрдам сўрайди. Шу крдаги фуқаролар Эрлан З.ни ушлаб ИИБ ходимларига топширишади.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Эрлан З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан