Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






А Серия. «Рома» «Венеция»га мағлуб бўлди, Шомуродовдан гол ва ассист
7.11.2021 20:32,  
212

Италия А Серияси 12-тури доирасида «Рома» сафарда «Венеция» меҳмони бўлиб кутилмаганда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Кальдара ҳисобни очган бўлса, шу куни асосий таркибда майдонга тушган Элдор Шомуродов 43-дақиқада «Рома» сафида чемпионатдаги илк голини киритди – 1:1.

Икки дақиқа ўтиб эса айнан Шомуродовнинг узатмасидан сўнг Тэмми Абраҳам римликларни танаффусга ғолиб сифатида олиб чиқди – 2:1.

Иккинчи бўлимнинг 65 ва 74-дақиқаларида эса Араму ва Окереке гол киритиб, якунда мезбонларга ғалаба келтирди – 3:2. Шомуродов шу куни 83 дақиқа тўп сурди.

Натижада, «Рома» 19 очко билан ҳозирча 5-ўринда бораётган бўлса, «Венеция» 12 очко билан 14-ўринга кўтарилди.

А Серия. 12-тур
Венеция – Рома 3:2

Голлар: 1:0 – 3 Кальдара, 1:1 – 43 Шомуродов, 1:2 – 45 Абрахам, 2:2 – 65, пенальти Араму, 3:2 – 74 Окереке.
Венеция – Ромеро, Маццокки (Эбуэхи, 77), Кальдара, Чеккарони, Хапс, Чрнигой (Сигурдссон, 46), Ампаду, Бузио, Кийин (Модоло, 70), Араму (Тессманн, 77), Окереке (Анри, 89).
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Залевски, 83), Манчини, Кумбула (Карлес Перес, 66), Рожер, Верету, Кристанте, Пеллегрини, Шомуродов (Майораль, 83), Абраҳам, Эль-Шаарави (Дзаньоло, 77).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан