Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди
12.01.2021 17:58,  
534

Туркияда ўзбекистонлик журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқарилди. Бу ҳақда 12 январ куни журналистнинг Telegram-каналида хабар берилди.

Туркиянинг Кастамону университети Коммуникациялар факультети журналистика бўлими магистранти Абдукарим Мирзаев 11 декабр куни турк полицияси томонидан қўлга олинганди.

Уни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун ёлланган адвокат вазиятни ўргангач, кимдир Абдукарим Мирзаевга тегишли рақам орқали шубҳали шахслар билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар бергани, ушбу маълумот ортидан журналист кузатилиб, сўнгра қўлга олинганини аниқлаган.

10 декабрдан 11 декабрга ўтар кечаси ҳарбий либосдаги тўрт киши, шунингдек, фуқаро кийимидаги шахслар Абдукарим Мирзаевнинг уйига келиб, тинтув ўтказган. Сўнг улар ҳужжатларни расмийлаштириб, журналистни олиб кетишганди.

Мирзаевга нисбатан гумонлар ўз тасдиғини топмаган. Шунга қарамай, у бир давомида депортация бўлинмасида қолишига тўғри келди.

Аввалроқ Абдукарим Мирзаев билан алоқада бўлган «шубҳали шахслар»га нисбатан гумонлар ҳам тасдиқланмагани маълум бўлганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан