Аввал хабар қилганимиздек, бугун 14 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистонга ташриф буюрди.
Ташриф давомида Абдулазиз Комилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Субраҳманям Жаишанкар билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги шафелигида ўтказилаётган “Raisina Dialogue” бешинчи халқаро конференциясига таклиф учун миннатдорлик изҳор этгани маълум қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Ҳиндистонга ташрифи давомида Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазир ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилган.
“2020 йилнинг 14 январь куни Деҳли шаҳрида Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳамидулла Муҳиб билан учрашдим. Ишонишни истардикки, Афғонистондаги тинчлик жараёни мустаҳкамланади”.