Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
3.07.2021 20:38,  
118

Кеча, 2 июль куни Ўзбекитон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, томонлар афғон можаросини ҳал қилишнинг ҳозирги ҳолати истиқболларини ҳамда минтақада тез муддатларда тинчлик ўрнатишга кўмаклашувчи чораларни муҳокама қилган. Афғонлараро музокараларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлаш ва минтақавий савдони ривожлантириш, инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Афғонистонни минтақавий жараёнларга интеграциялашувини тезлаштиришга ўзаро интилишнинг мавжудлиги таъкидланган.

АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили жорий йил 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ишида иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан