Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Туркий Кенгашда Афғонистондаги аёлларнинг ҳуқуқларини муҳокама қилди
27.09.2021 15:22,  
77

Бугун, 27 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши — Туркий Кенгашнинг Афғонистондаги вазиятга бағишланган ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ва Туркий Кенгаш котибияти Афғонистон йўналишида биргаликда қўшма ҳаракатлар жиҳатларини, хусусан, кенг вакиллик асосида Афғонистон ҳукуматини тузиш зарурлиги, инсон ҳуқуқларига, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларига риоя қилинишини муҳокама қилишди.

Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқида Афғонистон масаласига тааллуқли асосий масалалар бўйича Ўзбекистон позициясига тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Афғонистоннинг тинч ва мустақил давлат сифатида шаклланишидан манфаатдор. Афғонистон замини энди минтақа давлатлари ва умуман халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак.

Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграцион жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши кераклиги ҳамда можародан кейинги Афғонистон стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимлиги, шунингдек, мамлакатга зарур инсонпарварлик ёрдам кўрсатилиши давом этиши алоҳида қайд этилди.

Тадбир якунида Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон бўйича қўшма баёноти қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан