Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулла Арипов Сўхда нима ишлар билан шуғулланди? (фото)
1.06.2020 20:43,  
2545

Сўхдаги вазиятни ўрганиш учун борган Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Н. Арипов туман марказий шифохонасига бориб, беморлар ва жароҳат олганлар ҳолидан хабар олди. Оғир аҳволдаги яралаганларни вилоят марказий шифохоналарига етказиш учун санавиация хизмати туманга сафарбар этилди.

Куннинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов билан Боткен вилоятидаги «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида учрашди. 

Учрашувда ДХХ раиси Абдусалом Азизов ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳам иштирок этди. Учрашув чоғида кеча икки мамлакатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида юз берган можаро муҳокама қилинди.

Томонлар давлат чегарасининг Ўзбекистон-Қирғизистон қисмида содир бўлган воқеадан афсусда эканини билдириб, вазиятни тўғрилаш, унинг янада кескинлашишига йўл қўймаслик ва чегара ҳудудларидаги ҳолатни юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга чақиришди.

Икки давлатнинг илгари эришилган келишувларга содиқлиги ва юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга конструктив ёндашуви алоҳида қайд этилгани айтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Шундан сӯнг, икки мамлакат вакиллари воқеа содир бӯлган жойга ташриф буюришди. Жанжал натижасида Ӯзбекистон Республикаси ҳудудидаги учта хонадонда ёнғин келиб чиққан. “Зарар кӯрган оилалар хонадонларини қисқа муддатда тиклаб берамиз” – деди Абдулла Арипов. - Чашма булоғи бу мӯжиза, инсонларга Яратган Эгам томонидан берилган неъмат. Шунинг учун, бу муқаддас чашмадан ҳам бизнинг фуқаролар, ҳам қӯшни республика фуқаролари бирдек фойдаланишади.

Келишувга биноан, чашма булоғининг атрофи панжара билан иҳоталаниб, унинг ҳудудида замонавий дам олиш маскани барпо этиладиган бӯлди.

Сӯнгра «Чечме-Автодорожний» назорат-ўтказиш пунктида икки давлат фуқароларининг учрашуви бӯлиб ӯтди. Учрашувга А. Арипов ва К. Бороновлар бошчилик қилишди. Учрашувда икки халқ ва миллатнинг дӯстлиги, ӯзаро ҳамжиҳатлик ришталари асрларга татигулик эканлиги қайд этилди.

“Бизнинг дӯстлигимиз минг йиллардан сарчашма олади. Бизнинг бозоримиз ҳам, мозоримиз ҳам бир. Бӯлиб ӯтган воқеалардан зарурий хулоса чиқариб, дӯстлигимизни мустаҳкамлашга албатта эришамиз” – дейишди икки халқ намоёндалари.

Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов қӯшни республика вакиллари билан ўзаро музокаралардан кейин маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Сух тумани аҳолиси А. Ариповга уларни қийнаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида гапириб, уларнинг ечилишида амалий ёрдам кӯрсатишни талаб қилишди. Ӯзбекистон Республикаси бош вазири А. Н. Арипов ташаббуси билан яқин кунларда туманда ободончилик ишлари олиб бошланиши маълум бӯлди. Ободончилик ишларига 1 000 нафар ёшлар жалб этилиши таъкидланди.

Қӯшни республика билан келишилган ҳолда яйловлардан фойдаланиш, сув муаммосини ҳал этиш, туманда жойлашган Қайроқ, Жавпая, Тоён массивларини ӯзлаштириш ва шу йӯл билан аҳоли ӯртасида ишсизлик муаммосини ҳал этилишига эришиш ҳам қайд этилди. Маҳаллий аҳолини қийнаётган энг асосий масала – йӯл муаммоси ҳам ӯртага ташланди. Сўх – Риштон йӯли ҳам икки давлат ҳукуматининг ӯзаро келишувига биноан очилиши ҳам таъкидланиб ӯтилди.

Сўх туманига коридор очиб бериш масаласи ҳам учрашув давомида кӯриб чиқилди. Шунингдек, икки давлат ӯртасидаги ҳал этилмаган ҳудудлар бӯйича ҳам делимитация ва демаркация ишлари бир вақтда амалга оширилиши алоҳида айтиб ӯтилди. Коронавирус пандемияси туфайли Фарғонада қолган 300 нафардан сўхлик фуқароларнинг Сух туманига олиб келиниши ҳам учрашув давомида А. Арипов томонидан таъкидланди.

Маълумот ӯрнида: Сух туманига турли юмушлар билан вилоятимизнинг бошқа шаҳар ва туманлардан келган 110 нафар фуқаролар қолиб кетишган.   

Аввал хабар берганимиздек, юзага келган жанжал натижасида туман марказий шифохонасида 187 нафар яраланган бемор даволанмоқда. Бугун санавиация хизмати орқали беморларнинг 15 нафари вилоят марказига сафарбар этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан