Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдуқаҳҳор Муллажонов Сирдарё вилояти прокурорига ўринбосар бўлди
27.04.2021 21:51,  
266

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Муллажанов Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдуқаҳҳор Муллажанов 1976 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда юридик университет) тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, кейинроқ Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

2017-2018 йилларда Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.

У 2018 йил июлида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланиб, шу кунга қадар ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Абдуқаҳҳор Муллажонов Ўзбекистон Марказий банкига 1991 йилдан 2017 йил майига қадар (вафотигача) раҳбарлик қилган Файзулла Муллажоновнинг иккинчи ўғлидир.

Бундан аввалроқ, 2021 йил мартида Файзулла Муллажоновнинг катта ўғли Абдумажид Муллажонов Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан