Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абитуриентлардан ҳужжатларни қандай топшириши маълум бўлди
4.06.2020 13:28,  
608

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаев раҳбарлигида 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган оффлайн брифинг бўлиб ўтди.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Б.Мусаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов Фарғона давлат университети студиясидан қатнашди. 

Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бехзод Мусаевнинг айтишича, Республика олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар амалдаги муддатда 15 июндан 15 июлгача (шу куни ҳам): 

- Ягона интерактив давлат хизматлари портали;

- Давлат тест марказининг расмий веб-сайти;

- Давлат хизматлари марказлари орқали онлайн рўйхатдан ўтказилади.

Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан