Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aбитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди
31.07.2021 09:09,  
351

2021-2022 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Aбитуриент рухсатномаси»ни бериш бошланди.

Aбитуриентлар тест синовларида иштирок этиш учун «Aбитуриент рухсатномаси»ни my.dtm.uz сайтидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақаминики киритган ҳолда олишлари мумкин.

Шунингдек, рухсатномани Давлат тест марказининг махсус телеграм ботлари орқали ҳам юклаб олиш имконияти мавжуд.

Aбитуриент рухсатномасини юклаб олиш мумкин бўлган ботлар ҳам мавжуд.

Тест синовлари 5 август санасидан бошланишини инобатга олган ҳолда абитуриентлардан рухсатномаларни 4 август санасига қадар юклаб олишларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари лозим.

Паспорт (ID-карта) бўлмаган тақдирда абитуриент рухсатномаси ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан