Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Абу Сахий» ходимларида коронавирус аниқлангани учун савдо маркази ёпилди
7.07.2020 14:52,  
313

6 июль куни юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ўтказилаётган режали профилактик тадбирлар давомида Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча маъмурият ишчилари ва савдо ходимларида коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан