Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Адашяпмиз деб умид қиламиз”: иқлим исишининг “даҳшатли башоратлари” маълум қилинди
18.02.2020 15:41,  
2472

Глобал иқлим исиши кутилганидан кўра тезроқ амалга ошмоқда. Ҳатто тарихдаги энг иссиқ ой бўлган январнинг иссиқлари ҳам келажакда кутилаётган исишлар олдида ҳеч нарса эмас деб ёзмоқда Bloomberg.

Шу йилнинг январ ойи сўнгги 140 йил ичидаги энг иссиқ ой бўлди. Бу ойдаги ҳарорат XX асрдаги ўртача ҳароратдан +1,14 даража иссиқ бўлди.

Ҳарорат энг иссиқ бўлган 4 та январ охирги беш йилда кузатилди.

Феврал ойи бошида илк маротаба Антарктидада +20 даража ҳарорат қайд этилди.

Ўтган йили кенг қамровли иқлим моделлари, жумладан БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган моделлар ҳам, XXI аср охирида антропоген иқлим исиши 4-5 даражани ташкил этишини прогноз қилган эди, бу аввлаги прогнозлардан уч баробар кўпроқдир.

Ўтган йили Австралиядаги кенг кўламли ёнғинлар ушбу моделларнинг ҳақиқатга яқинлигини кўрсатмоқда. Олимлар бундай даражадаги табиий офатларни 2050 йилга қадар кутишмаган эди. 2019 йил Австралияда энг иссиқ ва қурғоқчил йил бўлди. Ҳукумат, ҳаттоки, сувни сақлаш мақсадида “яшил қитъа”даги туяларни ўлдириб юборишга қарор қилган эди. Ёнғинлар сабабли бир миллиарддан ортиқ ҳайвон нобуд бўлган эди.

Мавзуга доир: Суратлар сўзлаганда: иқлим ўзгараётганини кўрсатувчи 15 та расм (фото)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан