Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адлия вазирлиги: Давлат органларида давлат тилида иш юритиш фуқаролар ҳуқуқини поймол қилмайди
27.04.2020 22:52,  
145

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритишга доир қонунчилик талабларига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Қонун лойиҳаси мазмунига оид асоссиз маълумотлар тарқатиш, айрим ижтимоий тармоқлар ва янгиликлар сайтларида унинг меъёрларини нотўғри талқин қилишга бўлган уринишларни ҳисобга олган ҳолда вазирлик мазкур лойиҳага доир холис ва асосли маълумотларга жамоатчилик диққатини қаратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

Биринчидан, амалдаги «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 9-моддасига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.

Лойиҳада қандайдир талаблар кенгайтирилиб, тилдан фойдаланишда янги чекловлар киритилмаяпти, фақатгина амалдаги қонуннинг қоида ва талаблари ҳисобга олинган.

Иккинчидан, қонун лойиҳаси давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини қамраб олиб, қонун қабул қилинган тақдирда тегишли равишда маъмурий жавобгарлик фақатгина мазкур давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилиши мумкин.

Қонун лойиҳаси мансабдор шахсларнинг қонун талабларига риоя этиши бўйича масъулиятини ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари ишида давлат тилидан тўлақонли фойдаланилишини таъминлашга қаратилган.

Учинчидан, қонун лойиҳаси ҳеч қандай йўл билан республика ҳудудида истиқомат қилаётган миллат ва элатларнинг она тилидан фойдаланиш, миллатлараро мулоқот ва таълим олиш тилини ўз хоҳишига қараб танлаш, ўз тилида давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқларини поймол қилмайди.

Тўртинчидан, мазкур қонун лойиҳаси regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Ҳар бир фуқаро ўз фикр ва таклифларини махсус платформада баён этиши мумкин.

Юқорида баён этилганларни ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги ОАВ, блогерлар, шунингдек бошқа манфаатдор шахсларни лойиҳани ўзларича талқин қилиб, жамоатчилик фикрини нотўғри ўзанга буришга ҳаракат қилмасликларини, Ўзбекистон жамоатчилиги олдидаги жавобгарликни унутмасликка даъват этади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан