Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адлия вазирлиги: ривожланишга тўсқинлик қилаётган яна 500 тага яқин қонунчилик ҳужжатлари бекор қилинди
6.05.2021 09:41,  
137

Жорий йилнинг 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ–6218-сон Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармонда қуйидаги масалалар ўз аксини топган.

Биринчидан, қонунчилик базасини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида яна 500 тага яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлигининг ташаббуси билан жами 3 мингга яқин эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинган бўлиб, бу амалдаги ҳуқуқий базанинг қарийб 10 фоизини ташкил етади.

Иккинчидан, қонунчиликни сон жиҳатдан тизимлаштириш эндиликда сифат жиҳатдан яхшиланмоқда.

Ҳақиқатан ҳам ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлардан қонунчиликни «тозалаш»дан кейин навбат ҳужжатлар мазмунини яхшилашга келди.

Бу борада икки йўналишда иш олиб борилиши режалаштирилган:

1) консолидация, яъни 120 дан ортиқ давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи 1600 дан зиёд тарқоқ ҳужжатларни бирлаштирилиши.

Бу жуда муҳим масаладир, сабаби бугунги кунда битта вазирликнинг ваколатларини тушуниш учун камида ўнлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини ўрганиш ёки қўшимча вақт ва молиявий харажатларни талаб қиладиган юридик маслаҳат олиш зарур. Ўз навбатида, ўнлаб турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўрнига, тегишли давлат органи фаолиятига оид барча асосий масалалар батафсил баён этилган битта ҳужжатнинг талабларини тушуниш ва уларга риоя қилиш осонроқ.

2) амалдаги ҳуқуқий базани қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш. Бунинг учун 60 га яқин энг муҳим соҳалар кесимида амалдаги ҳужжатлар тизимлаштирилади. Ушбу иш нафақат ҳужжатлар сонининг камайишига, балки уларнинг сифатини сезиларли даражада яхшилашга хизмат қилади. Жумладан, тизимлаштириш жараёнида ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли муаммоларга олиб келувчи такрорланишлар, зиддиятлар, ҳуқуқий бўшлиқлар ва бошқа камчиликлар бартараф етилади.

Учинчидан, Адлия вазирлиги бу борада масъул ижрочиларга услубий ёрдам кўрсатади, шунингдек, Фармонда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш чораларини кўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан