Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон фуқаролари ва ҳарбийлари яна Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтган — Шерзод Асадов
28.06.2021 19:48,  
474

23 июнь куни 53 нафар Афғонистон фуқароси ва ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини бузиб ўтишга ҳаракат қилганидан сўнг бундай ҳаракатлар яна бир неча марта содир этилди. Охиргиси шанба куни кузатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Лекин биз ўзимизнинг миллий қонунчилигимиз ва халқаро нормалардан келиб чиққан ҳолда улар билан тегишли суриштирув ва тергов ишларини амалга оширдик. Ушбу Афғонистон фуқароларини ҳам ўз республикасига қайтариб юбордик», — деди у. Давлат раҳбарининг матбуот котиби чегарани бузиб ўтган шахслар сони қанча бўлганлиги бўйича маълумот бермади.

Президент матбуот котиби бу борада Ўзбекистон чегараси дахлсизлиги ҳеч қандай шубҳа остига қўйилмаслиги кераклигини таъкидлаб ўтди.

Шерзод Асадов Афғонистон бўйича Ўзбекистон ТИВ ўз позициясини билдирганини эсга олиб, ушбу позиция доирасида Афғонистонда ривожланаётган вазият Ўзбекистон ҳукумати ва давлатини хавотирга солаётганини маълум қилди.

«Охирги пайтларда Афғонистон шимолида кузатилаётган зиддиятлар, ҳаммамизга маълум, биринчи навбатда, Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши билан боғлиқ бўляпти. У ерда бўлаётган бу дисбалансдан биз хавотирдамиз. Чунки Афғонистон биз учун бегона давлат эмас», — деди у.

Президент матбуот котиби ихтилофдаги барча томонлар муросага келиши кераклигини таъкидлади. «Бу зиддиятнинг янада кучайиб кетишининг олдини олиш керак. Бундан ташқари, гап Афғонистоннинг аҳолиси ҳақида ҳам кетяпти. Биринчи навбатда, аҳоли ичидаги йўқотишларга барҳам бериш керак», — деди у.

Шерзод Асадов Ўзбекистон томонининг ҳаракатлари кейинчалик ҳам биринчи навбатда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликнинг ўрин олишига қаратилган бўлишини қўшимча қилди.

«15−16 июль кунлари ўтадиган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўзаро боғлиқлиги бўйича конференцияда ҳам биз Афғонистоннинг кейинчалик ривожланиши қандай бўлади, савдо-иқтисодий транспорт логистика салоҳиятини қандай ривожлантирсак бўлади. Афғонистонга барқарор ҳаёт қайтиб келишига ёрдам беради деган мавзуларда Афғонистон ва Покистон раҳбарияти, ҳамкор давлатлардан келадиган бир қатор Ташқи ишлар вазирликлари билан мана шу масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган», — деди Шерзод Асадов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан