Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон масаласи диққат марказимизда туради - Владимир Норов
12.06.2020 18:15,  
119

Афғонистондаги вазият Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг диққат марказида бўлиб турибди. Бу ҳақда жума куни ташкилот бош котиби ўзбекистонлик Владимир Норов маълум қилди.

"Афғонистондаги вазиятнинг бориши ШҲТнинг диққат марказида бўлиб келмоқда. ШҲТнинг афғон йўналишидаги фаолияти ШҲТ - Афғонистон "алоқа гуруҳи орқали амалга оширилади", - деди Норов журналистлар билан учрашувда.

ШҲТ афғонлар ичидаги можарони мулоқот йўли билан афғонларнинг ўзлари иштирокида ва  раҳбарлигида ҳал этиш йўли билан тинч йўл орқали ҳал этилишини истайди.

"Шу муносабат билан биз ушбу мамлакатни барқарорлаштириш ва ривожлантиришда барча манфаатдор давлатлар ва халқаро ташкилотларни БМТнинг марказий мувофиқлаштирувчи роли билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирамиз", - деди Норов.

Унинг қўшимча қилишича, чет эл қўшинларининг режалаштирилган равишда олиб чиқилиши шароитида минтақа давлатлари ва халқаро ташкилотларнинг Афғонистоннинг тинч ривожланиш йўлига киришини таъминлашда аҳамияти ортиб бормоқда.

ШҲТ 2001 йилда Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой, ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган халқаро ташкилотдир. 2017 йил 9 июнда Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан