Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон қамоқхоналарида қанча ўзбекистонлик террорчи сақланаётгани маълум бўлди
29.04.2021 15:20,  
2150

Aфғонистон хавфсизлик кучларининг таъкидлашича, Марказий Осиёдан келган 60 дан ортиқ жангари мамлакат қамоқхоналарида тақиқланган "Исломий давлат" террористик гуруҳига аъзоликда айбланиб сақланмоқда.

Aфғонистон расмийларига кўра, мамлакат қамоқхоналарида 408 нафар хорижий ИШИД жангарилари бор.

Aфғонистон Миллий хавфсизлик бошқармаси раҳбари Aҳмад Зиё Сираж 27 апрель куни Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳибсга олинган ИШИД аъзолари орасида 14 мамлакат фуқаролари, шу жумладан 173 аёл ва болалар борлигини айтди.

Унга кўра 299 жангари Покистон, 37 нафари Ўзбекистон, 13 нафари Тожикистон, 12 нафари Қирғизистон, 5 фуқароси Россия Федерацияси, 16 нафари Хитой, 5 нафари Иордания, 4 нафари Эрон, 3 нафари Туркия, 5 нафари Индонезия, 4 нафари Ҳиндистон, 2 нафари Бангладеш, 2 нафари Малдив ва 1 нафари Жазоирдан.

Aҳмад Зиё Сиражнинг сўзларига кўра, ҳозирда афғон томони ИШИДга аъзоликда айбланиб, ушбу мамлакат қамоқхоналарида бўлган фуқаролари билан музокаралар олиб бормоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан