Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда Қурбон ҳайити муносабати билан уч кунлик оташкесим эълон қилинди
29.07.2020 21:45,  
432

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати баёнот берди.

"Ўзбекистон муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди. 

Ушбу муборак кунларда ўт очишнинг тўхтатилиши афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун зарур шароит яратишига умид қиламиз. 

 Ўзбекистон барча афғон томонларини мамлакатнинг тинч келажаги йўлида ушбу эзгу мақсадга эришишда оқиллик ва конструктив ёндашув намойиш этишга чақиради. 

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда тинч ва фаровон Афғонистон барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади", дейилади ТИВ баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан