Бу гуруҳ яқин ўтмишда ҳам Афғонистондаги диний озчилик ҳисобланган шиаларга қарши кўплаб ҳужумлар уюштирган: худкуш террорчилар масжидлар, спорт клублари ва мактабларни портлатган. Сўнгги ҳафталарда ишидчилар толибларга ҳужумлар кампанияси олиб борди.

Москва: Афғонистон шимолида ИШИДнинг юзлаб жангарилари бор
Россия президенти Владимир Путин жума куни ИШИД таъсиридаги юзлаб жангарилар Афғонистон шимолидаги ҳудудларда ўрнашгани ҳақида гапирди.

«Россия разведкаси маълумотларига кўра, мамлакат шимолида ИШИДнинг 2000га яқин жангариси бор», деган Владимир Путин.

Бундан аввалроқ Путин ИШИДнинг Ироқ ва Сурияда жанг қилган аъзолари Афғонистонга кўчиб ўтгани ва улар собиқ иттифоқ ўрнида ташкил этилган Марказий Осиёдаги республикалардаги вазиятни беқарорлаштиришга уриниши мумкинлиги хавфи борлигини айтганди

Путин америкаликлар кетгач Афғонистондаги вазият мураккаблашганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, вазият ИШИДга алоқадор гуруҳлар фаоллашуви туфайли мураккаблашмоқда.

Кейинги ҳафтада Москвада Афғонистондаги вазият кенг муҳокама қилинади. Музокараларда Россиядан ташқари, АҚШ, Хитой ва Покистон томонлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Москвага  «Толибон» делегацияси ҳам таклиф қилинган.