Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди
5.10.2021 13:37,  
150

Афғонистонда 5 октябрь Тошкент вақти билан соат 12:59 да юз берган зилзила Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 616 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб, ўчоғи 100 километр чуқурликда, магнитудаси 6 баллга тенг бўлган.

Ушбу ерости силкиниши Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи қуйидагича бўлган:

Сурхондарё вилоятида 3-4 балл;
Қашқадарё вилоятида 3 балл;
Самарқанд вилоятида 2-3 балл;
Бухоро вилоятида 2-3 балл;
Навоий вилоятида 2 балл;
Жиззах вилоятида 2 балл.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан