Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонга қўшни мамлакатлар махсус вакилларининг («Гуруҳ-6») онлайн учрашуви бўлиб ўтди
6.09.2021 17:02,  
111

2021 йилнинг 5 сентябрь куни Покистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Томонлар афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, тез фурсатларда мамлакатда кенг вакиллик асосида инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Толиблар томонидан Афғонистонда халқаро террористик ташкилотлар фаолиятига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга ҳар қандай таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан