Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Африка охирги ўн йилликдаги энг ёмон озиқ-овқат инқирозига дуч келмоқда
6.04.2022 05:12,  
70

Ғарбий Африка охирги ўн йилликдаги энг ёмон озиқ-овқат инқирозига дуч келмоқда ва у яқин келажакда янада ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни бир гуруҳ халқаро ноҳукумат ташкилотлари, жумладан Oxfam, Save the Children («Болаларни асранг»), International Rescue Committee («Халқаро қутқарув қўмитаси») ва бошқа бир қанча ташкилотлар томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилади.

«27 миллион одам очликдан азият чекмоқда, агар шошилинч чоралар кўрилмаса, июнь ойигача бу рақам 38 миллион кишига етиши мумкин», — дея ҳужжатдан иқтибос келтирган Maghreb Arabe Presse (MAP) ахборот агентлиги.

«2015 йилдан 2022 йилгача шошилинч озиқ-овқат ёрдамига муҳтож одамлар сони қарийб 4 бараварга ошиб, 7 миллиондан 27 миллион кишига етди», — дейилади ҳисоботда.

Ғарбий ва Марказий Африкадаги минтақавий директори Ассалама Давалак Сиди шундай деди: «Африка минтақасининг баъзи ҳудудларида дон етиштириш ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга камайди». «Оилавий озиқ-овқат заҳиралари тугаб бормоқда. Қурғоқчилик, сув тошқинлари, можаролар ва коронавирус пандемиясининг иқтисодий таъсири миллионлаб одамларни ўз ерларини ташлаб кетишга мажбур қилди», деди у.

«Озиқ-овқат етишмаяпти, бундан ташқари, болалар учун тўйимли озиқ-овқат деярли йўқ, топиш эса имконсиз бўлиб бормоқда. Биз уларга зудлик билан ёрдам беришимиз керак, чунки уларнинг саломатлиги , келажак ва ҳатто ҳаёти хавф остида», - деб огоҳлантирди Save the Children ташкилоти директори Филипп Адапо Ғарбий ва Марказий Африканинг барча давлатларини.

«Можаролар туфайли юзага келган ишончсизлик экин майдонларининг кескин қисқаришига олиб келди ва бу қурғоқчилик ва ёғингарчиликнинг ёмон тақсимланиши билан биргаликда жамоалар, айниқса марказий Африкадаги озиқ-овқат манбаларига салбий таъсир кўрсатмоқда», дейилади ҳисоботда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан