Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Агар синфда коронавирус аниқланса, қандай чора кўрилади?
3.09.2020 14:00,  
356

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарди.

— Агар синфда коронавирусга чалинган бола аниқланса ва бу таҳлилларда тасдиқланса, қандай чора кўрилади?

— Агар гуруҳда бир ўқувчида коронавирус аломатлари ёки умумий шамоллаш аломатлари пайдо бўлса мактаб тиббий ходими:

- тиббий хонага алоҳидалайди;

- ўқувчидан тест олинади ва агарда у тасдиқланса, Оилавий поликлиника умумий амалиёт шифокори ва педиатрига хабар берилади. 

- бу боланинг саломатлиги шифокорлар томонидан ўрганилади ҳамда  касаллик кечувига қараб шифокор назоратида уй шароитида даволанади.

Лекин боланинг саломатлик ҳолати касалликни ўрта ва оғирроқ кечувига мос келса, шифохонага йўналтирилади ва бола махсус шифохонада даволаниши керак.  

Шунингдек, контактда бўлган синфдаги бошқа ўқувчиларни ҳаммасидан тест олинади ҳамда  14 кун карантин назоратида бўлишади. 

4 кун давомида болаларда касаллик аломати пайдо бўлса поликлиника оилавий шифокори ва педиатри назоратига олинади. Уй шароитида даволаш олиб борилади.

Касаллик аломатлари пайдо бўлмаса карантиннинг 12-14 кунларида қайта тест топширилади.

— Ўқувчи коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган бўлса мактабда қайта зарарланмайдими?

— Ўқувчи коронавирусдан соғайган бўлса оилавий шифокор ёки оилавий поликлиника педиатирдан муолажа натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим.

Тиббий маълумотномада қондаги М ва G иммуноглобулинларни аниқлаш бўйича текшириш натижаси кўрсатилиши керак. 

Агар G  иммуноглобулин М иммуноглобулинга нисбатан юқори кўрсаткичда бўлса бола камида 6 ой мобайнида вирусдан ҳимояланганини англатади, яъни организмда ҳимоя анитаначалари мавжуд.

Бироқ бу бошқа инфекция касалликларидан ҳимоя қилмайди, шунинг учун доимий ниқоб тақиш, масофа сақлаш ва қўлларни мунтазам ювиш ҳимояланишга ёрдам беради. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан