Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда «Медиапарк» қўриқчисида коронавирус аниқланди
5.06.2020 15:22,  
631

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, карантин тадбирлари аста-секин юмшатилиши билан бирга, ҳамон аҳоли орасидан касаллик қайд этилиш ҳолатлари учраб турибди.

"Биргина кеча, 4 июнь давомида коронавирус аниқланган 96 нафар бемордан 13 нафари айнан аҳоли орасида аниқланган. Шундан 4 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари эса Навоий вилоятидан.

Жумладан, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида вақтинча яшовчи фуқарода тана ҳарорати кўтарилган, томоқда оғриқ безовта қилган. У текширувдан ўтказилганда коронавирусга чалингани маълум бўлди. Шу туманда жойлашган қурилиш фирмасининг ходимида  ҳам ишга келиш учун таҳлил ўтказилганда коронавирус аниқланган.

Миробод туманида яшовчи, нафақадаги фуқаро юқори қон босими билан тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб келинган ва текширилганда унда ҳам коронавирус тасдиқланган.

Бундан ташқари, Юнусобод туманида яшовчи фуқарода тана ҳароратининг кўтарилиши ва томоқда оғриқ безовта қилган. Уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган. Тошкент вилоятида яшовчи, пойтахтимиздаги Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Mediapark” савдо мажмуасида қўриқчи бўлиб ишловчи фуқарода ҳам тана ҳароратини кўтарилиши, ҳолсизлик, қуруқ йўтал ва томоқда оғриқ безовта қилган. Инфекция аниқланган ушбу бемор ҳам уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган.

Шунингдек, Навоий шаҳридан 6 нафар, Навбаҳор ва Кармана туманларидан эса 1 нафардан коронавирусга чалинган бемор бевосита аҳоли орасида тасдиқланганини афсус билан қайд этиш лозим.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли қатъий чоралар кўрилмоқда.

Бу каби аҳоли орасида касалланиш ҳолатларининг учраб туриши атрофимизда касалланган, аммо белгилари сезилмай юрган фуқаролар ҳам бўлиши эҳтимоли юқори эканидан далолат. Шу боис, биринчи навбатда, карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг. Қолаверса, касаллик белгилари сезилса, ўз билганингизча даволанишга ҳаракат қилмасдан дарҳол шифокорга мурожаат қилинг," - дейилади ССВ хабарида.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржамликка берилмай, карантин ва санитария қоидаларига қатъий амал қилиш ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлигини таъминлашнинг асосий шарти эканини асло унутмаслигингизни сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан