Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Аҳолига хавотирланишга ўрин йўқ, дея олмаймиз» - Тошкент вилояти ССБ бошлиғи
22.03.2021 13:19,  
300

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Орзиқуловнинг хабарига кўра, вилоятда 2020 йил 15 мартдан бери 130 нафар бемор вафот этган, ҳозиргача 15 681 нафар бемор соғайиб чиққан. 

“Афсуски, жорий йилнинг 14 март куни COVID-19 билан касалланган беморлар 12 нафар, 15 март куни 4 нафар, 16 мартда 18 нафар, 17 мартда 8 нафар, 18 мартда 13 нафар, 19 мартда 10 нафар бемор аниқланди. Айни пайтда 7 нафар коронавирус инфекцияси аниқланган бемор "Зангиота-1" ва "Зангиота-2" кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Қолган 93 нафар беморга уй шароитида даволаниш тавсия этилган бўлиб, улар шифокорларнинг доимий назоратида”, дейди Тўрақул Орзиқулов.

Қайд этилишича, коронавирус инфекцияси юқтирганликда гумон қилинган ва беморлар билан контактда бўлган фуқаролар учун 60 мингдан ортиқ дори тўпламлари мавжуд.

“Шаҳар ва туманлар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, 6 кун мобайнида Тошкент ва Қибрай туманларида 14 нафар, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳрида 5 нафар, Чирчиқ шаҳрида 9 нафар, Зангиота туманида эса 4 нафар фуқарода коронавирус аниқланган.

Шуни ҳам айтиш керакки, вилоят бўйича ўтган йилги тажрибадан сўнг, беморларни ётқизиш учун жами 970 ўрин, жумладан, биринчи босқичда 340 ўрин, иккинчи босқичда 470 ўрин, учинчи босқичда 160 захира ўрин тайёр ҳолга келтирилган. Ўринларнинг 315таси кислород нуқталари билан таъминланган. 

Бундан ташқари, COVID-19 касаллигини бошидан ўтказган фуқаролар учун тиббиёт муассасаларида 330та реабилитация ўринлари мавжуд. Касалларни даволаш учун ишлатиладиган 49 турдаги жами 2 млрд 908 млн сўмлик дори воситалари захирада турибди.

Аҳолига эса хавотирланишга ўрин йўқ, дея олмаймиз. Чунки бепарволик, хотиржамлик инфекциянинг янада тарқалишига олиб келиши мумкин. Карантин юмшатилган, лекин бекор қилингани йўқ. Шунинг учун, фуқаролардан ниқоб тақиб юриш, антисептик воситалардан фойдаланиш, жойларда одамлар орасида масофани сақлаш талаб этилади. 

Шу ўринда, жамоатчилик вакилларидан, айниқса, маҳалла, мактаб, боғча ва бошқа муассасалар раҳбарларидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун ўз назорати остидаги жойларда эътиборни яна бир карра оширишни сўрар эдик. Кириш жойларида дезинфекция, тана ҳароратини ўлчаб кўриш ишлари давом этиши керак”, дейилади вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг хабарида.

Аввалроқ, 19 март куни 2021 йилдаги антирекорд қайд этилгани, 126 кишида коронавирус аниқлангани маълум қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан