Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳолининг 80%да COVID-19 симптомларсиз, енгил ҳолатда ўтади — Барно Одилова
22.07.2020 20:52,  
1279

— Коронавируснинг енгил кечувида дори воситларисиз даволаш билан организм касалликни ўзи енгиб чиқиши мумкинми?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова жавоб берди:

— Ҳа, шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80%да касаллик симптомларсиз дейиладиган енгил кечувида ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган ва яхши фаолият юритади.  

Бу ҳолатларда иммун тизимни қўллаб туриш мақсадида, шахсий гигиена қоидаларига ва карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Яъни, бу – томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш (кунига 8 мартадан кам бўлмаган ҳолда) бир кунга камида 3-4 литр суюқлик ичиш, соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабазвотлар истеъмол қилиш, С-витаминига бой маҳсулотларни – лимон, наъматак, малина-чойларни ичиш, булғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш жуда муҳим. Шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва  бошқа машқларни бажариб туриш тавсия этилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан