Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ал-Қоида»нинг Арабистондаги раҳбари ушлангани эълон қилинди
5.02.2021 17:44,  
258

Яманда Арабистон ярим оролида ташкил топган «Ал-Қоида» террористик гуруҳининг раҳбари Холид Батарфи ҳибсга олинган. Операция мониторинг гуруҳининг БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган ҳисоботидан келиб чиққан ҳолда, бу воқеа ўтган йили октябр ойида содир бўлган.

«Арабистон ярим оролидаги «Ал-Қоида» гуруҳи 2020 йил охирида жиддий муаммоларга дуч келди. Унинг етакчиси Холид Батарфи октябр ойида Ал-Маҳра вилоятидаги Ал-Гайда шаҳрида ҳибсга олинган», - дейилади ҳужжатда.

Худди шу амалиёт вақтида раҳбар ўринбосари Саад Атеф ал-Авлаки ўлдирилган.

2018 йилнинг кузида АҚШ Давлат департаменти Батарфини қўлга киритишда ёрдам берадиган маълумот учун мукофотларни 5 миллион доллардан 10 миллион долларгача оширганлигини эълон қилган эди.

Арабистон ярим оролидаги Ал-Қоида гуруҳи 2009 йилда ташкил топган ва асосан Яманда фаолият юритади. Турли хил манбаларга кўра, 2011 йил сентябргача уни ҳукумат кучлари билан жангда ёки Америка зарбаси натижасида ўлдирилган Анвар ал-Авлаки бошқарган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан