Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Қодиров автосаноатни тўхтатиб, хориждан автомобиль олиб келишни таклиф қилганларни сохта халқпарварга чиқарди
11.12.2020 12:26,  
505

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримовнинг UzAuto Motors монополиясига қарши курашиш ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов UzAuto Motors монополиясига қарши курашишнинг ягона йўли — кириб келаётган автомобиллар учун божхона тўловини пасайтириш дея таъкидлаган эди.

«Бошидан буён такрорланиб келаётган фикр айнан шу. Йўналиш ҳам айнан шу: Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги орқали айнан шу рақобат муҳитини шакллантириш устида ишланмоқда, тайёргарлик кўрилмоқда. Шу фикрга келиш учун шунча шовқин, шунча популизм… Кимлардир машҳурроқ бўлгандир, Ўзбекистон ютмади», — дейди Алишер Қодиров.

ЎзА мухбири у билан боғланиб, кимларни популист деб атагани ва нимада Ўзбекистон ютқазганига ойдинлик киритган. Алишер Қодировнинг таъкидлашича, хориждан автомобиль олиб келишни таклиф қилаётган «халқпарвар»лар нафақат сиёсатни, балки иқтисодиётни ҳам тушунмайди.

«Минтақада автосаноатни шакллантириш учун озмунча меҳнат қилинмади. Бизнес талаблари ўз вақтида бу лойиҳани фойда келтирмайди, деб ҳисоблаган. Тўлов қобилияти паст бўлган давлатларда автосаноат яшаб кетолмайди. Автосаноат давлатларни ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий, ҳам интеллектуал кучли қиладиган тармоқ. Кучли давлатлар бу тармоқни инқироз пайтларида бекорга қўллаб-қувватлашмайди. Масалан, Россияда энг оғир иқтисодий инқироз ҳолатида ҳам ‘АвтоВАЗ’ йўқ қилиб юборилмади. Буни тушунган тушунади. Ўзбекистонда автосаноатни йўқ қилиб, хориждан автомобиль олиб келишни йўлга қўйишни ‘халқпарвар’ таклиф сифатида илгари сурганлар нафақат сиёсатни, балки иқтисодни ҳам тушунмаса керак», — деди қуйи палата спикери ўринбосари.

«Одамларга яхшилик қилаётгандек кўринаётган бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди. ‘Дунёнинг қаерида яшасам ҳам қорним тўқ бўлса бўлди’, деб яшайдиган космополитик қараш эгаларига бу масала, албатта, кулгилидир. Ўзбекистондаги монополияларнинг ҳаммаси, жумладан, UzAuto Motors ҳам Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлганидан кейинги очиқ ва кучли рақобатга тайёр бўлиши керак. Бунинг учун жуда кўп йиғилиб қолган муаммолар бартараф этилаётганини кўриб турибмиз. Йиллаб йиғилган масалалар бир неча йилда ҳал бўлиб қолмайди. Олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ҳам шунда», — дея қўшимча қилади Алишер Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, бош вазир Абдулла Арипов 12 октябрь куни ахборот муҳити, матбуот котибларининг самарадорлиги, уларнинг ахборот билан ишлаш фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган йиғилиш ўтказган. Йиғилишда ҳукумат раҳбари Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шариповни танқид қилган ва қўмитанинг UzAuto Motors компаниясига қарши ҳаракатларини популистик деб атаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан