Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алишер Усмонов номзоди яна Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига илгари сурилди
20.10.2021 16:08,  
36

Жорий йил Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) ҳисобот-сайлов Конгресси ташкил этилади. Унда ташкилот раҳбариятига сайлов ўтказилади.

Россия қиличбозлик федерацияси мазкур сайловга мамлакат номидан FIEнинг амалдаги раҳбари, россиялик метсенат Алишер Усмоновнинг номзодини илгари сурди. Шу тариқа, 27 ноябрь куни Швейцарияда ўтказиладиган FIEнинг Конгрессида Усмонов номзоди кўриб чиқилади.

Асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмоновни ҳамюртларимиз ҳам яхши билишади. Зеро, у мамлакатимизда ҳам ижтимоий соҳа ва спортни қўллаб-қувватлаш бўйича бир неча йирик лойиҳаларни амалга оширган.

Таъкидлаш жоиз, сентябрь ойида мамлакатимизда ўтган Осиё, Пан Америка ва Африка қиличбозлик конфедерацияларининг конгрессида ҳар уч минтақа Алишер Усмоновга бўлажак сайловда уни қўллаб-қувватлашини билдирувчи хат йўллаган эди.

Маълумот учун, Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келмоқда. У FIEга 2012 ва 2016 йилларда қайта сайланган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан