Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алкаголли маҳсулотлар нархи қанчага ошади?
2.03.2021 19:21,  
263

Молия вазирлиги «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги идоралараро қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қарорга кўра, 15 мартдан Ўзбекистонда алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, янги миқдорларни белгилаш таклиф этилмоқда.

Ҳужжатга мувофиқ, спиртли ичимликларнинг (пиводан ташқари) қуйидаги нархлари белгиланди:

Винонинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 11 200 сўм (илгари 9 400 сўм);
энг кам чакана нарх – 13 200 сўм (илгари 11 200 сўм).


конякнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 41 200 сўм (илгари 33 000 сўм);
энг кам чакана нарх – 49 400 сўм (илгари 39 000 сўм).


ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотларнинг 1 литр тайёр маҳсулоти учун:

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи – 28 600 сўм (илгари 24 000 сўм);
энг кам чакана нарх – 34 400 сўм (илгари 28 500 сўм).


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда алкоголли ичимликлар (пиводан ташқари) минимал улгуржи ва чакана нархлари бунга қадар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 29 сентябрдаги қўшма қарори билан 2020 йил 1 октябрдан бошлаб оширилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан