28 март куни Алматида Nauryz Fight Night катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади, деб хабар берди Kazinform мухбири.
Halyk Arenaда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида 2016 йилги Рио Олимпиадаси чемпиони ўзбекистонлик Фазлиддин Ғайбназаров (8-1, 5КО), покистонлик Муҳаммад Васим (10-1, 7 КО) ва яна бир ўзбекистонлик Хуршид Тожибаевлар (4-0, 2КО) иштирок этиши кутилмоқда.
Бокс оқшомида, шунингдек, ярим ўрта вазн тоифасида WBO Inter-Continental камари соҳиби Жанқош Тураров (24-0, 17КО), Осиё-2019 чемпиони ва Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Турснбай Қулахмет, Абай Толеш (5-0, 3КО), оғир вазн тоифаси вакили Али Балоев (9-0, 7КО), Абилхайр Шегалиев (8-0, 4КО), Рай Сейтжанов (2-0), Нурдос Тўлебай (2-0, 1KO) каби қозоғистонликлар рингга чиқади.