Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алмазбек Атамбаев ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинди
8.08.2019 19:01,  
21

Куч ишлатар бўлималари томондан ўтказилган иккинчи амалиёт давомида Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олинди, деб хабар қилди Sputnik.

Атамбаев конвой кузатуви остида Бишкек томон олиб борилмоқда.

Бугун кучишлатар бўлинмалари томонидан собиқ президентни қўлга олиш бўйича иккинчи амалиётни ўтказмоқда.

“Ҳуқуқ-тартибот орган ходимлари кўзни ёшлантирувчи газ ва шовқинли гранаталарни қўлламоқда. Атамбаев дарвозасини ҳимоя қилган одамлар қочиб кетди. Юк машина ёрдамида дарвоза бузилди. Атамбаевнинг уйидан ўқ отилмоқда”, - деб таъкидлади ҳуқуқтартибот органларидаги манба.

Куни кеча, 7 август куни Қўй-Тош қишлоғида Давлат миллий хавфсизлик хизмати кучишлатар бўлинмаси Атамбаевни қўлга олиш амалиётини ўтказишга ҳаракат қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 52 киши жароҳат олди, бир нафар кучишлатар бўлинма ҳарбийси ҳалок бўлди.

Бугун, 8 август, тахминан соат 16:30 Қўй-Тош қишлоғида милиция ва муҳолифатчилар ўртасида тўқнашув бошланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан